
Яқинда дунёдаги энг қиммат Лабубу ўйинчоғи Америкадаги машҳур eBay савдо платформасида рекорд суммани — 10,5 минг долларни (тақрибан 134 миллион сўм) ташкил этган нархда сотилди. Бу ўйинчоқ – хитойлик Pop Mart компанияси ва машҳур скейтборд либослари бренди Vans ҳамкорлигида ишлаб чиқарилган "The Monsters" сериясидан.
2023 йили оммага тақдим этилган бу коллекцион серия аввал бошида ҳамёнбоп нархда — 85 доллар (1100 юан, тахминан 1,1 миллион сўм) сотилган. Аммо унинг камёблиги, визуал қиёфаси ва ижтимоий тармоқлардаги вирусли шуҳрати туфайли нархи қайта сотувда кескин ошиб кетди.
Лабубунинг бу қиммат тури – сериф-браун рангли, скейтчи стилдаги жонзот. Унинг уст-боши:
Каллакка қўйилган бейсболка,
Йорқин рангдаги чоп этилган худи,
Ёшлар орасида трендга айланган яшил карго шимлар,
Ва замонавий кроссовкалар билан тўлдирилган.
Бу ўзига хос образ унинг танилиши ва қадрланишига катта таъсир қилган.