Хитойга ёпирилган кучли торнадо 150 га яқин уйга зарар етказди (видео)

1 дақиқа ўқиш2.6K
Хитойга ёпирилган кучли торнадо 150 га яқин уйга зарар етказди (видео)
Фото: Видеодан кадр
Хитой шимоли-шарқидаги Хэйлунцзян провинциясининг Шанчжи шаҳрига 1 июнь куни торнадо ёпирилди. Табиий офат туфайли камида бир киши ҳалок бўлди, 16 киши жароҳатланди.

Шаҳар маъмуриятининг маълумотларига кўра, кескин об-ҳаво шароити туфайли Шанчжи шаҳридаги торнадо маҳаллий вақт билан соат 17:30 (Тошкент вақти билан соат 14:30) дан бошлаб, тахминан, 30 дақиқа давом этди ва тўртта қишлоқни қамраб олди. Кучли шамол ўз ортидан дўлни етаклаб келди.

Хабарга кўра, торнадо 148 уйга, қишлоқ хўжалиги ерларига ва фабрикаларга зарар етказди. Қишлоқларнинг 240 дан ортиқ аҳолиси эвакуация қилинди. Ҳодиса оқибатидаги иқтисодий зарар 5,12 миллион юанга (795,400 доллар атрофида) баҳоланмоқда.




Шифокорлар жабрланганлардан бирининг аҳволини оғир деб баҳоламоқда, қолганлари эса фақат енгил жароҳатлар олган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?