date

Мерем Узерли туғилган кунида олтин либосда ёнди (фото)

Мерем Узерли туғилган кунида олтин либосда ёнди (фото)

"Муҳташам юз йил" сериалидаги машҳур Ҳуррем ролини ижро этган Мерем Узерли 42 ёшини нишонлади ва байрамда ҳашаматли олтин либосда жилваланди. Актриса ижтимоий тармоқларда кечадан лавҳаларни мухлислари билан бўлишди, деб хабар бермоқда Peopletalk.

Экрандаги қаҳрамон каби дабдабани севувчи Мерем бу сафар ҳам зиёфат услубини олтин рангга мослаштирди. Юлдуз нозик қоматини янада чиройли кўрсатадиган узун, олтин рангли либос кийиб, сочларини пастдан йиғиб, қуйруқ шаклида боғлади ва енгил бўяниш танлади.

Мухлислар эса у ҳақда илиқ фикрлар билдирди: “Ҳуррам қайтди!”, “Ҳақиқий султон!”, “Ҳар доим шундай гўзал ва жозибали бўлинг”.

Маълумот учун, Мерем икки қизнинг онаси: туркиялик тадбиркор Жон Атешдан туғилган 11 ёшли Лара ва америкалик ишбилармондан дунёга келган 4 ёшли Лили Кои. Актриса қизининг отасининг кимлигини ошкор этмаган, бироқ 2022 йилда у билан ажрашгани ҳақида хабарлар тарқалган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Мерем Узерли туғилган кунида олтин либосда ёнди (фото)