date

Хитой ва Япония ўртасида даволанмаган жароҳат

Хитой ва Япония ўртасида даволанмаган жароҳат

1937-йил охирида Япония император армияси Нанкин шаҳрини босиб олиб, олтш ҳафта давомида 300 мингдан ортиқ тинч аҳоли ва Хитой аскарини ўлдирди. Бу воқеа Хитой-Япония уруши тарихидаги энг қора саҳифа сифатида эсланади.

Яқинда япон блогери Хаято Като Хитойнинг “Нанкин фотосалони” фильмини кўргач, япон жамоатчилиги бу воқеани кўпроқ билиши кераклигини айтди. Унинг сўзларига кўра, Японияда ҳанузгача бу қирғинни инкор этувчи сиёсатчилар ва жамоат арбоблари бор. Блогернинг видеоси миллионлаб кўрилди, аммо мавзу кенг муҳокама қилинмади.

Нанкин воқеаси Япония босқинининг ягона даҳшати эмас. Корея, Малайзия, Филиппин ва Индонезияда ҳам минглаб одамлар азоб чеккан.

Хитойда сўнгги йилларда уруш тарихига оид хотира сиёсати кучайди. Президент Си Цзиньпин даврида ҳарбий парадлар, музейлар ва фильмлар орқали Нанкин қирғини ва бошқа босқин воқеалари кенг ёритилмоқда. Янги фильмлар орасида Япония армиясининг 731-қисми томонидан инсон устида ўтказилган тажрибалар ҳақида ҳикоя қилувчилари ҳам бор.

Тарихий ҳақиқат бўйича келишмовчилик, япон сиёсатчиларининг Ясукуни ёдгорлигига ташрифлари ва расмий узрларнинг Хитой томонидан етарли деб топилмаслиги икки давлат ўртасида ишончни тиклашга тўсқинлик қилмоқда. Мутахассислар ярашиш имконияти ўтган асрнинг 70-йилларида бўлганини, аммо бу мавзу очилмагани сабаб ҳозир ҳам кескинлик сақланиб қолаётганини айтади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитой ва Япония ўртасида даволанмаган жароҳат