date

АҚШнинг Россияга пиёда ўтиш мумкин бўлган ороли

АҚШнинг Россияга пиёда ўтиш мумкин бўлган ороли

Аляскадаги Беринг бўғозида жойлашган Диомеде ороллари АҚШ ва Россия бир-бирига қанчалик яқинлигини кўрсатади. Бу икки кичик орол — Кичик Диомеде (АҚШ ҳудуди) ва Катта Диомеде (Россия ҳудуди) орасида атиги 4 километр масофа бор. Уларни денгиз ва халқаро сана чизиғи ажратиб туради. Шунинг учун ороллардан бири “кеча”, иккинчиси эса “эртага” деб аталади.

Кичик Диомедеда 80 га яқин аҳоли яшайди. Улар асосан балиқ тутиш, денгиз ҳайвонлари овлаш билан шуғулланади. Оролда дўкон, мактаб ва бир нечта уй бор. Катта Диомеде эса яшаш учун ёпиқ — у ерда фақат Россия чегара қўшинлари бор.

Авваллари бу икки орол аҳолиси эркин қатнаб, савдо қилган, қариндош-уруғ бўлиб яшаган. Аммо 1948-йилда Совет Иттифоқи Катта Диомедедаги аҳолини кўчириб, чегарани ёпди. Бу “Муз пардаси” деб аталган тўсиқ оилаларни ҳам ажратиб қўйди. Фақат 1988-йилда қисқа вақтга алоқалар қайта тикланган.

Бугунги кунда Россия ва АҚШ ўртасидаги сиёсий муносабатлар таранг бўлса ҳам, Диомеде ороллари ҳануз икки мамлакат ўртасидаги яқин тарихий ва маданий алоқаларнинг тимсоли бўлиб қолмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШнинг Россияга пиёда ўтиш мумкин бўлган ороли