Ҳиндистонда дахшатли ҳодиса содир бўлди — 23 ёшли бошланғич синф ўқитувчиси йиртқич йўлбарс ҳужуми оқибатида вафот этди.
Маълумотларга кўра, у қўзиқорин териш учун ўрмонга кирган ва уйига қайтмаган. Маҳаллий аҳоли қидирув ишларини бошлаб, ўрмон ичида унинг танасидан фақат юзи ва оёқлари қолган ҳолда топишган.
Бу воқеа Ҳиндистонда йўлбарслар томонидан инсонларга қилинган навбатдаги ҳалокатли ҳужум ҳисобланади. Жорий йил июль ойида Сундарбанда йўлбарс бир кишини тишлаб ташлаган, яна бир жабрланувчи эса ҳануз топилмаган.
Бундан олдин Махараштра штатидаги Парсеони шаҳри яқинида деҳқон ҳам йўлбарс қурбони бўлган. Ўшанда ҳам ўрмон ходимлари ҳодиса жойида йўлбарс изларини аниқлашган.
Сўнгги йилларда бундай фожиалар сони кескин ошган. Мутахассислар буни ўрмон майдонларининг қисқариши ва одамларнинг табиий муҳитга яқинлашиши билан изоҳлашмоқда. Қишлоқ аҳолиси ёқилғи, қўзиқорин ва бошқа ресурслар излаб тез-тез ўрмонга киришади, бу эса уларни хавф остида қолдиради.
Айрим ҳудудларда эса болалар ҳам ҳаётларини асраш учун болта кўтариб юришга мажбур бўлмоқда, чунки йиртқичлар таҳдиди ортиб бормоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!