22:06 / 07.06.2021
2 687

Дунёнинг энг бадавлат одами космосга учишини эълон қилди


Фото: Business Insider
Amazon асосчиси Жефф Безос 20 июл куни укаси ва Blue Origin парвози доирасидаги аукцион ғолиби билан космосга парвоз қилади. У бу ҳақда Instagram саҳифасида маълум қилди.

«Беш ёшимдан космосга учишни орзу қилардим. 20 июл куни укам билан ушбу саёҳатга отланаман. Энг яхши дўстим билан қойилмақом саёҳатга», — деб ёзди Безос.

Миллиардерга тегишли Blue Origin компанияси ўз Twitter-аккаунтида Безос ва унинг укаси билан бирга космосга 12 июн куни якунланадиган аукцион ғолиби ҳам учишини маълум қилди.
Аввалроқ Blue Origin компанияси New Shepard космик кемасида парвоз қилиш чиптасини онлайн-аукционга қўйганди.

Чипта учун тўланган пул Blue Origin ташкил этган Club for the Future фондига ўтказилади. Фонднинг мақсади ёшларнинг фан, технология, инженерия ва математика соҳаларига қизиқишини ошириш ҳамда космосдаги ҳаёт ғоясини ривожлантиришдан иборат.

2018 йилда Reuters манбалари New Shеpard кемасида парвоз қилиш нархи 200 минг доллардан 300 минг долларгача бўлишини ва нарх компаниянинг рақобатчиси бўлган миллиардер Ричард Брэнсоннинг Virgin Galactic компанияси режаларидан келиб чиқиб белгиланишини айтишганди.

New Shepard ташувчи ракетаси олти нафар йўловчини Ердан 100 км баландликка олиб чиқишга мўлжалланган (таққослаш учун, ХКС орбитаси ўртача 420 км баландликда).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дунёнинг энг бадавлат одами космосга учишини эълон қилди