Машҳур қўшиқчи Федук ва Саша Новикованинг қизи, уч ёшли Нина илк бор отасининг концертида қатнашди. Қизчанинг отасини саҳнада кўриб қувончдан чексиз ҳаяжонланган онлари видеога тушиб, ижтимоий тармоқларда баҳам кўрилди, деб ёзмоқда Peopletalk.
Кадрлар орқали кўриш мумкинки, Нина баланд овоздан махсус наушниклар ёрдамида ҳимояланган, бироқ бу унга концертнинг завқини ҳис қилишга тўсқинлик қилмади. Дастлаб қизчага отаси нега бунчалик узоқда эканини тушуниш қийин бўлди. Аммо таниш овозлар ва у илгари оилавий даврада эшитган қўшиқлар янграгач, Нина кайфияти кўтарилиб, рақсга тушишни бошлади ва ҳаттоки қўшиқ куйлашга ҳам уриниб кўрди.
Федук ва Саша 2018 йилда кийим-кечак дўконида тасодифан учрашган. Саша акаси учун совға танлаётган пайтда танишув содир бўлган, кейинчалик улар ижтимоий тармоқларда суҳбатни давом эттирган. Бу муносабатларнинг бошланиши эди. 2021 йил май ойида жуфтлик оила қурди, йил охирида эса Сашанинг ҳомиладорлиги маълум бўлди. 2022 йил мартида Федук оталик бахтига муяссар бўлди ва қизларига Нина исмини беришди.
Санъаткор ва бизнес соҳибаси бўлган Саша сафарга чиқишни, шунингдек, оиласи билан вақт ўтказишни жуда яхши кўради. Нина доимо меҳрибон ота-онаси билан бирга бўлиб, улар уни эътиборсиз қолдирмайдилар. Саша тез-тез қизини ижтимоий тармоқларда кўрсатиб туради, бу орқали Федукнинг унга бўлган меҳрини ва оталикка хос самимий муносабатини кузатиш мумкин.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!