Италиялик спортчи Матиа Дебертолис Хитойнинг Ченду шаҳрида бўлиб ўтаётган XII Бутунжаҳон ўйинлари давомида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда BBC Sport хабар тарқатди.
Маълумотларга кўра, 8 август куни спорт йўналиши бўйича ўрта масофадаги югуриш баҳсида қатнашган Дебертолис кучли иссиқ сабабли ҳушидан кетган.
Спортчига дарҳол тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага олиб борилган. Бироқ шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамасдан, у 12 август куни вафот этган.
Мусобақа ташкилотчилари ҳамда Халқаро спортив-йўналиш федерацияси марҳум спортчининг оиласи ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдириб, зарур ёрдам кўрсатишга тайёр эканини маълум қилди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар