date

Кейт ва Уилям оиласи янги ҳашаматли уйга кўчди

Кейт ва Уилям оиласи янги ҳашаматли уйга кўчди

Кейт Миддлтон ва шаҳзода Уилям уч нафар фарзанди билан Виндзордаги Форест Лодге номли саккиз хонали янги қароргоҳга кўчиб ўтди. Бу ҳақда Peopletalk хабар берди.

Аввалроқ қироллик оиласи Виндзор мулкида жойлашган, тўрт хонадан иборат Аделаида коттежида уч йил яшаган эди. Эндиликда эса Уилям ва Кейт янги уйларида истиқомат қилиш учун кичик таъмирлаш ишларига шахсан маблағ ажратишмоқда. Маълумотларга кўра, 43 ёшли шаҳзода Уилям Корнуолл герцоглигидан йилига тахминан 30 миллион доллар даромад олади. Кузатувчиларнинг айтишича, ҳатто Уилям қироллик тахтига ўтирган тақдирда ҳам оила айнан шу уйда қолиши мумкин.

Шу ора, шаҳзода Жорж, малика Шарлотта ва шаҳзода Луи яқин атрофдаги Асcот шаҳарчасида жойлашган Ламбрук мактабида таълим олмоқда.

Оила Аделаида коттежида яшаган даврда қатор синовларга дуч келди. Малика Кейт ўтган йил саратон касаллигидан даволаниш жараёнида оғир кимётерапия курсидан ўтди. Шунингдек, улар кўчиб келганидан кўп ўтмай, 2022 йил сентябрда қиролича Елизаветанинг вафоти туфайли мотам тутишга мажбур бўлишди.

Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, кейинги ойларда саратон касаллигидан азият чекаётган қирол Чарлз III нинг саломатлиги тобора ёмонлашиб бораётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Кейт ва Уилям оиласи янги ҳашаматли уйга кўчди