23:47 / 29.08.2021
6 190

Аэропорти бўлмаган бой давлат

Аэропорти бўлмаган бой давлат
Лихтенштейн князлиги - Марказий Европанинг Aлп тоғларида, Aвстрия ва Швейцария ўртасида жойлашган немисча гаплашадиган микродавлат. Князлик шаҳзода бошчилигидаги ярим конституциявий монархия бўлиб, шаҳзоданинг ваколатлари ярим президентлик тизимидаги президент ваколатларига тенгдир.

Лихтенштейн ғарб ва жанубда Швейцария, шарқ ва шимолда Aвстрия билан чегарадош. Европанинг энг кичик тўртинчи мамлакати бўлган давлатнинг умумий майдони 160 квадрат километрдан ошади, 38 минг зиёд аҳолига эга. 11 муниципалитетга бўлинган. Пойтахти Вадуц, энг катта муниципалитети Шаан. Дунёдаги икки давлат билан чегарадош энг кичик давлат бўлган Лихтенштейн, Ўзбекистон билан бир қаторда, дунёдаги икки карра денгизга тўғридан тўғри чиқа олмайдиган иккита давлатнинг биридир.

Мамлакат Вадуз шаҳрида марказлашган кучли молиявий секторга эга бўлиб, бир пайтлар миллиардерлар учун солиқлардан паноҳ сифатида танилган.

Лихтенштейн Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Европа эркин савдо уюшмаси ҳамда Европа Кенгашининг аъзоси. Европа Иттифоқига аъзо бўлмаса-да, мамлакат Шенген зонасида ҳам, Европа иқтисодий зонасида ҳам иштирок этади. Швейцария билан божхона ва валюта иттифоқига эга. Швейцария франки – расмий пул бирлиги.

Лихтенштейн 1699 йили Вадуц ерларини қўлга киритган биринчи ҳукмрон оила шарафига номланган. Муқаддас Рим империяси биринчи бўлиб 1719 йили мамлакатга мустақиллик мақомини берган. Лихтенштейн Наполеон ва французлар томонидан бир неча йил давомида босиб олинган. Наполеон 1806 йили Рейн конфедерациясини тузиб, Лихтенштейнни аъзоликка қабул қилган. Шундай қилиб, Лихтенштейн 1806 йилдан буён ўзини суверен мамлакат деб ҳисоблаб келади. Мунтазам армияси йўқ бўлган Лихтенштейн ҳар доим бетарафликни сақлаб келади. Мамлакат иккала жаҳон урушида ҳам нейтралитетни эълон қилган.
  • Лихтенштейн давлат қарзи деярли нолга тенг бўлиб, аҳоли жон бошига ЯИМ ҳажми бўйича дунёда иккинчи ўринда туради.
  • Forbes маълумотларига кўра, 13 йил “Ivoclar Vivadent AG” стоматологик компанияси бош директори лавозимида ишлаган Кристоф Зеллернинг бойлиги 3,1 миллиард долларга тенг – Лихтенштейннинг 6,2 миллиард долларлик ЯИМнинг ярми. У, шунингдек, дунёнинг етакчи сунъий тиш ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади. Унинг компанияси ҳар йили 10 000 дан ортиқ моделларда 60 млн комплект сунъий тиш ишлаб чиқаради.
  • Лихтенштейн АҚШнинг Лос-Aнжелес шаҳридан қарийб саккиз баробар кичкина.
  • Лихтенштейн – 100% ҳудуди Aлп тоғларида жойлашган дунёдаги ягона давлат.
  • Лихтенштейн ишчиларининг ярмидан кўпи ҳар куни мамлакатга қўшни давлатлардан келади.
  • Лихтенштейнда аэропорт йўқ. Энг яқин аэропорт Цюрихда, Лихтенштейн пойтахтидан бир ярим соатлик масофада жойлашган./list]
    Лихтенштейн конституциясига кўра, Католик черкови давлат расмий дини ҳисобланади. Лихтенштейн барча динларни ҳимоя қилади ва "одамларнинг диний манфаатларини" ҳукуматнинг устувор вазифаси деб билади. Лихтенштейн мактабларида, айрим истисноларга рухсат берилган бўлса-да, католиклик ёки протестантизм диний таълими қонуний равишда талаб қилинади. Ҳукумат диний ташкилотларни солиқдан озод қилган. Pew тадқиқот марказининг маълумотларига кўра, Лихтенштейнда диний адоват туфайли юзага келадиган ижтимоий зиддият жуда паст даражада.

    2010 йилдаги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, аҳолининг 85,8% христианлар, шулардан 75,9% Вадуц католик архиепископлигида ташкил этилган католик динига амал қилишади, 9,6% эса асосан Лихтенштейн Евангелист черковидаги протестантлар ва бошқа насронийлардир. Энг катта озчилик дин – Ислом (аҳолининг 5,4%). Лихтенштейн мусулмонларининг катта қисми суннийлар бўлиб, асосан Туркия, Косово, Босния ва Герцеговина ҳамда Шимолий Македониядан келганлардан ташкил топган.

    2006 йили ҳукумат мусулмонлар жамиятига 20,000 AҚШ доллари (25,000 швейцария франки) миқдорида хайрия қилган. 2001 йилдан бери ҳукумат мусулмонлар жамоасига бир нафар имомнинг яшаш учун рухсатномасини, Рамазон ойида эса қўшимча яна бир имомга қисқа муддатга яшаш учун рухсатнома берган. Ҳукумат, имомларга диний ихтилофлар ёки диний экстремизм тарқалишининг олдини олиш учун ҳам Туркия ассоциацияси, ҳам Исломий ҳамжамиятнинг келишуви эвазига имомларга мунтазам равишда виза бериш сиёсатини юритади. Баъзи манбаларга кўра, Лихтенштейнда фақат иккита намозхона-масжид бор: Яшил масжид ва Ислом Жамияти масжиди. Иккала намозхона ҳам Трисен қишлоғида жойлашган.

    arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Аэропорти бўлмаган бой давлат