23:33 / 08.10.2021
1 515

Туркия АҚШдан 40 та Ғ-16 қирувчи самолётини олмоқчи

Туркия АҚШдан 40 та Ғ-16 қирувчи самолётини олмоқчи
Туркия АҚШдан 40 та Ғ-16 қирувчи самолётларини сотиб олишни, шунингдек, Анқара эга бўлган 80 га яқин қирувчи самолётларини модернизация қилишни сўради, деб хабар беради Рейтер агентлиги. Унинг манбаларига кўра, битим миллиардлаб долларга баҳоланган, бироқ у ҳали Давлат департаменти ва Пентагон таркибига кирувчи тегишли ҳукумат агентлиги томонидан ўрганилмоқда.

Агентлик ҳукуматлараро шартномалар асосида чет элга ҳарбий техника ва қурол-яроғ етказиб бериш, АҚШ Қуролли Кучлари ва бошқа давлатлар ўртасидаги алоқаларни тарғиб қилиш, Вашингтоннинг мудофаа соҳасидаги хорижий шерикларига молиявий ва техник ёрдам кўрсатиш учун масъулдир.

Бундан ташқари, Рейтернинг эслатишича, ушбу тузилмалар тасдиқлаганидан кейин ҳам битим Конгресс томонидан блокланиши мумкин. Республикачилар ва демократлар Вашингтон маъмуриятини Россиянинг С-400 зенит-ракета комплексини сотиб олиши муносабати билан Анқарага босим ўтказишга чақирмоқда.

«Давлат департаменти олиб бораётган сиёсатнинг бир қисми сифатида, қурол-яроғ ва асбоб-ускуналар Конгрессга расман етказилмагунча сотилгани ёки ўтказилгани ҳақидаги маълумотни тасдиқламайди ва изоҳламайди», - дея маълум қилган АҚШ Ташқи ишлар вазирлиги агентликка берилган маълумотга изоҳида.

Сентябр ойи охирида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған Анқара Москва билан бир қатор соҳаларда, жумладан, кемасозлик ва қирувчилар учун реактив двигателлар яратишда ҳамкорликни бошлаши мумкинлигини истисно қилмаган эди.

2017 йилда Москва Анқарага С-400 ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини етказиб бериш бўйича шартнома имзолаган. Туркия бу тизимларни Россиядан сотиб олган биринчи НАТО давлати бўлди. Анқаранинг қарори Вашингтон ва умуман альянс томонидан кескин салбий реакцияга сабаб бўлди.

Қўшма Штатлар Туркияни Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларидан воз кечишга ундашни тўхтатмайди. Анқара босимга берилмагани ва С-400дан воз кечмагани учун, Вашингтон бундан олдин уни бешинчи авлод Ғ-35 қирувчи-бомбардимончи самолётларини ишлаб чиқариш дастуридан чиқариб ташлаган эди.

Бундан ташқари, Қўшма Штатлар узоқ вақт давомида Туркияни С-400 сотиб олиш учун бир томонлама санкциялар жорий этиш билан таҳдид қилганди, лекин бунга шошилмади, чунки улар НАТОдаги асосий иттифоқчи билан алоқаларнинг янада кескинлашувидан қўрқишган. Анқара бундай чекловлар қўлланилишини жавобсиз қолдирмаслигини огоҳлантирди. 2020 йил декабрь ойида Вашингтон барибир чеклов чораларини жорий қилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркия АҚШдан 40 та Ғ-16 қирувчи самолётини олмоқчи