date

Нигерия Габонни мағлуб этиб, 120 минг доллар олди

Нигерия Габонни мағлуб этиб, 120 минг доллар олди
Нигерия терма жамоаси плей-оффнинг биринчи учрашувида Габонни бироз қийинчилик билан мағлуб этди. Асосий вақт 1:1 ҳисобида якунланди, бироқ қўшимча бўлимларда "супер бургутлар" ўйинни кучайтириб, рақиб дарвозасига яна учта гол урди.

Энди улар Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Конго Демократик Республикаси терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. Бу орада Габонга қарши ўйиндаги ғалаба учун футболчиларга молиявий мукофот топширилди.

Учрашувдан сўнг дарҳол кийиниш хонасига келган Нигерия футбол федерацияси вакили жамоага 120 минг доллар тақдим этди. "Ҳар бир гол учун 30 мингдан берилди", - деди у.

2026 йилги Жаҳон чемпионати АҚШ, Канада ва Мексика давлатларида ўтказилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Нигерия Габонни мағлуб этиб, 120 минг доллар олди