
"Ювентус" футболчиси Кенан Йилдиз Туркия терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинида Болгарияни 2:0 ҳисобида мағлуб этишига ёрдам берди, аммо у гол ура олмади. Мезбонлар 18-дақиқада Ҳакан Чалҳаноғлунинг пеналтини аниқ амалга ошириши натижасида ҳисобни очишди.
Иккинчи бўлимда эса автогол Туркия миллий жамоасининг ғалабасини мустаҳкамлади. "Ювентус"нинг 20 ёшли юлдузи бир неча имкониятга эга бўлди, бироқ уларни голга айлантира олмади.
"Кечирасиз, бугун мен икки гол уришим керак эди, аммо иккала имкониятни ҳам бой бердим", – деди Йилдиз Италия матбуотига. Мусобақанинг сўнгги турида Туркия 18 ноябр, сешанба куни сафарда Испанияга қарши майдонга тушади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.