2 238
Япония маликаси оддий фуқарога турмушга чиқди. Омма норозилигига сабаб бўлган тўй қандай ўтди?
Собиқ малика Мако (ҳаворанг либосда), унинг синглиси малика Како, ота-онаси — валиаҳд шаҳзода (чапда) ва малика Акисинолар
Фото: Reuters
Япония валиаҳд шаҳзодаси Акисинонинг қизи, ҳукмрон император Нарухитонинг жияни малика Мако оддий фуқаро — 30 ёшли Кей Комурога турмушга чиқди. У эрининг фамилиясини олди ва малика мақомидан айрилди. Тўй куни 100 га яқин одам «император оиласини ҳимоя қилиш» талаби билан намойишга чиқди. Никоҳ маросими қандай ўтгани ҳақида «РБК» фоторепортаж тайёрлади.
Унвонидан айрилган Мако бўлажак турмуш ўртоғи билан 2012 йилда танишган. Улар Токио халқаро христиан университетида бирга ўқиган, олийгоҳда собиқ малика санъат ва маданий мерос бўйича таълим олган.
Собиқ малика Мако
Фото: Reuters
Жуфтликнинг унаштируви 2017 йил сентябрь ойида эълон қилинган, тўй 2018 йилнинг ноябрига режалаштирилган эди. Бироқ Комуронинг онаси билан юзага келган молиявий можаро туфайли тўй қолдирилди. Қайд этилишича, аёл ўзининг собиқ қаллиғи унга берган 4 миллион иен (тахминан 35 минг доллар) қарзини қайтармаган. Комуролар оиласи бу пул қарз эмас, совға эканини таъкидлади. The Mainichi газетасининг ёзишича, эркак пулларни Кейнинг университетга киргани муносабати билан унинг онасига ҳадя қилган. 2012 йилда улар ажралганидан сўнг, эркак пулни қайтиб олишдан бош тортган, лекин кўп ўтмай уларни қайтаришни талаб қилган.
Кей Комуро (марказда)
Фото: Getty Images
Шундан сўнг император хонадони раҳбарияти тўйнинг кейинга сурилишини маросимга тайёргарлик кўриш учун кўпроқ вақт талаб қилингани билан изоҳлади. Kyodo хабарига кўра, малика Маконинг ота-онаси бўлажак куёвидан молиявий қийинчиликларни ҳал этишни талаб қилган. Агентлик манбасига кўра, ОАВда қарз муаммоси деб аталган вазиятдан маликанинг оиласи бехабар бўлган. Маконинг ота-онаси, шунингдек, Комуро нималар бўлаётганини омма олдида тушунтиришини талаб қилди.
Фото: Getty Images
Комуро 2019 йилда жамоатчиликка тушунтириш бериб, 52 ёшли онаси ва унинг собиқ қаллиғи барча молиявий муаммоларини ҳал қилганини айтди. Бироқ The Mainichi газетаси ёзишича, шундан кейин томонлар адвокатлар орқали муҳокамани давом эттирган. 2021 йилда Комуро онасининг қарзини тўлашга қарор қилди. Шу билан бирга, ОАВ у пул маблағларини қарз ҳисобига эмас, балки компенсация сифатида ўтказаётганини даъво қилди. Бундан кўп ўтмай, Комуро уч йил ичида биринчи марта Японияга қайтиб келди. У Нью-Йоркдаги Фордем университетида ҳуқуқшунослик бўйича таълим олаётганди.
Фото: Getty Images
Тўйдан бироз олдин император хонадони бошқармаси можаролар пайтида жамиятнинг ҳақоратомуз изоҳлари туфайли малика Макога травматик стресс бузилиши ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берди. The Mainichi’нинг аниқлик киритишича, маликанинг аҳволи 2018—2019 йилларда ёмонлашган, бироқ ушбу вақт давомида руҳий бузилиш Маконинг ўз вазифаларини бажаришига халал бермагани учун бу ҳақда жамоатчиликка хабар берилмаган.
Фото: AP Photo
Шу билан бирга, ташхис оммага эълон қилинганидан сўнг ҳам ОАВ танқидлари унчалик камаймади, деб таъкидлайди The Mainichi. Ҳатто Маконинг тўйи куни интернетда буни фирибгарлик деб атаб, никоҳни бекор қилишни талаб қилувчи изоҳлар пайдо бўлишда давом этди.
Фото: EPA
Японлар тўйга нафақат интернетда, балки кўчада ҳам қарши чиқди. Токиодаги намойишда 100 га яқин одам қатнашди. Улар, хусусан, молиявий можаро туфайли Комуролар оиласини танқид қилувчи ёзувлар туширилган плакатларни кўтариб олганди, шунингдек, «император оиласини ҳимоялашни» талаб қилди.
Фото: Reuters
Фото: Reuters
Фото: Reuters
Фото: Reuters
Фото: Getty Images
Оддий фуқарога турмушга чиқиб, Мако маликалик унвонини йўқотди. Шунингдек, у турмушга чиқиш вақтида япон маликаларига тақдим этиладиган 1,3 миллион долларга яқин бир марталик тўловни олишдан бош тортди. Император оиласи аъзоларида паспорт йўқ, шу сабабли никоҳни рўйхатдан ўтказиш учун биринчи навбатда ундан шахсини тасдиқловчи ҳужжатни олиш талаб этиларди. Улар анъанавий тўй маросимини ўтказмасликка қарор қилди, жуфтлик шунчаки никоҳ тўғрисидаги ҳужжатларга имзо чекди ва журналистларнинг бир нечта саволларига жавоб берди. Тўйдан кейин Мако ва Кей Комуро Нью-Йоркка кетишга қарор қилди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?