Канаданинг BlackBerry компанияси Россия бозорини тарк этмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Канаданинг BlackBerry компанияси Россия бозорини тарк этмоқда

Иқтисодиёт 28-02-2015, 14:30 772
Канаданинг BlackBerry компанияси Россия бозорини тарк этмоқда

Россиянинг «Вымпелком» компанияси Канаданинг BlackBerry компанияси Россияда ўз бизнесини давом эттирмасликка қарор қилгани сабабли бу компания хизматларига мижозларни улашни тўхтатмоқда. Бу ҳақда “Вымпелком” матбуот хизмати хабар берди.

Шу билан биргаликда, “Билайн”нинг BlackBerry хизматларидан фойдаланувчи мижозлари учун бу хизматлар нархи жорий йилнинг 2 мартидан бошлаб икки баробар ошади.

Ўз навбатида, шу муносабат билан МТС компанияси ҳам янги корпоратив мижозларни BlackBerry хизматларига улашни тўхтатиб қўйди. Жисмоний шахсларни BlackBerry хизматларига улаш бўйича эса чекловлар жорий қилинмаган.

Манба: www.kun.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.