Россиялик миллиардер Усмоновнинг 110-метрлик “Ona” деб номланган яхтаси сотилаётгани хусусида брокерлик компаниялари сайтларида эълон қўйилган. Аввалроқ, миллиардер янги, янада узунроқ яхтани олгани хабар қилинган эди.
Эндиликда, бир нечта йирик брокерлик компаниялари 110-метрли Ona яхтасига харидор қидирмоқда, дея ёзмоқда "Кун" нашри.
Ona яхтасида 20 нафар меҳмон ва 47 нафар экипаж аъзоси жойлаша олади. Унинг тезлиги соатига 21 узелни ташкил этади. Яхта бортида бассейн ва вертолёт учун қўниш майдончаси ҳам бор. Ҳозирча, 2008 йили қурилган яхтанинг нархи эълон қилинганича йўқ. 2013 йили Forbes журнали яхта бозоридаги манбасига таянган ҳолда бу каби кема 200 млн евро атрофида туриши ҳақида ёзган эди.
Усмонов 156 метрлик Dilbar номли яхтасини харид қилганидан сўнг, Ona кемасини сотувга қўйган, деб қайд этмоқда Yacht Harbour. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади