Ўзбекистон ва Туркия яқин йилларда ўзаро товар айланмаси ҳажмини ҳозирги 1,2 млрд доллардан 2-3 маротаба кўпроққа оширмоқчи. Бу ҳақда Туркия фан, саноат ва технологиялар вазири ўринбосари Ҳасан Челик Анқарада ўтаётган "Туркия ва Ўзбекистон иқтисодий муносабатлари" анжуманида айтиб ўтди.
Челикнинг айтишича, икки давлат ўзаро иқтисодий муносабатларда тарихий яқинлигини акс эттириши керак. Унинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия икки давлат манфаатлари йўлида ҳамкорликнинг аниқ йўналишлари бўйича ишлаши лозим.
Анжуман давомида иштирокчилар Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, хорижий инвесторларга яратилган шароитлар, турк компаниялари билан биргаликда амалга ошириш таклиф қилинаётган истиқболли лойиҳалар ҳақида маълумот олишди.
Шунингдек, сайёҳлик соҳасидаги, жумладан меҳмонхоналарни реконструкция қилиш, курорт-рекреацион ҳудудларни яратиш бўйича инвестицион лойиҳалар намойиш қилинди.
Тадбирда Туркия вазирликлари, бошқармалари, савдо палаталари, тўқимачилик, фармацевтика, туризм, чарм саноатида фаолият юритувчи йирик компаниялар раҳбарлари ва вакиллари иштирок этди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди