Amazon компаниясининг акциялари нархи 26 июлдаги сотувлар чоғида 1,1 фоизга ошди, бунинг натижасида унинг капитализацияси 502,6 миллиард долларга етди. Бу ҳақда «Интерфакс»га таяниб «Дарё» хабар бермоқда.
Amazon’дан ташқари, 500 миллиарддан ортиқ нархга баҳоланган компаниялар жуда оз. Булар — Apple, Microsoft ва Alphabet.
2017 йил бошидан буён Amazon’нинг бозор нархи 146,3 миллиард долларга ошди. Қиёс учун, тушум бўйича жаҳонда биринчи ўринда турувчи Wal-Mart ритейлери акциялари шу давр ичида 23 миллиард долларга ошиб, 235,4 миллиард долларни ташкил қилди.
Amazon капитализация бўйича Wal-Mart’дан икки йил муқаддам ўзиб кетган эди.
Ўз навбатида, бу муваффақиятлар натижасида Amazon раҳбари Жефф Безос жаҳондаги энг бой одамлар рейтингида биринчи ўринни эгаллаб турган Билл Гейтсга яқинлашиб олди. Уларнинг орасидаги фарқ эндиликда 1 миллиард долларни ташкил қилмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Бекхэм Роналдуни “Интер Майами”га олиб келиш бўйича иш бошлади
Президент Евросиё иқтисодий иттифоқи органлари билан қатор йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини айтди
Лавров: “АҚШдаги демократлар ва республикачилар Россияни душман деб билади”
Бразилияда сув тошқинлари: қурбонлар сони 75 кишига етди