16:05 / 31.07.2017
4 223

Экспорт соҳасида катта ўзгариш

Экспорт соҳасида катта ўзгариш
Экспорт соҳасида катта ўзгариш. UzAgro маҳаллий фермерлар ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ишлаб чиқарувчилар учун жаҳон бозорларига эшик очиб бермоқда.

Маълумки, исталган маҳсулотнинг яхши сотилиши муваффақияти унинг оммабоп бренд ассортиментида пайдо бўлишидадир.

Кучли брендлар жаҳондаги барча бозорда катта таъсирга эга. Брендни яратиш бу мураккаб иш. Бунда ўз маҳсулотингиз қандай ном остида тақдим этилишидан тортиб, ходимларингиздаги корпоратив маданиятга қадар ўйлаб кўриш лозим. Буларнинг бари жиддий таҳлилни талаб қилади. Бу соҳадаги хатолар фалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин, улардан энг енгили эса – молиявий зарар бўлади.

Бироқ маҳсулотни брендни ташкил этмай илгари суриш қимматроқ ҳамда кўп вақтни талаб этади. Ноёб, бошқаларга ўхшамайдиган маҳсулотлар кундан-кун камайиб бормоқда. Кўплаб бозорлар жуда ҳам катта тезлик билан ривожланиб бормоқдаки, ҳаттоки экслюзив инновацион таклиф ҳам бугун муваффақиятли тақдим этилган бўлса, бир ойдан сўнг шунга ўхшаш жуда кўп нусхалар пайдо бўлади. Рақобат эса жуда кўплаб йўналишларда кескинлашмоқда.

Бундай ҳолатда оддий озиқ-овқат позицияларидан нима кутиш мумкин? Ҳар куни исталган инсон дўкон ёки бозорда танлов олдида қолади – нимани истеъмол қилиш, нимани кийиш, нимада юриш, қаерда яшаш ва ҳ.к. Аксарият ҳолларда таниқли брендлар маҳсулотини танлаймиз, сабаби улар ижобий обрўга эга.

"Ўзбекозиқовқатхолдинг" холдинг компанияси раҳбарияти жаҳон иқтисодиётидаги вазиятни ҳамда дунёнинг кўплаб бозорларидаги ҳолатни яхши тушуниб, анъанавий ўзбек товарлари, хусусан, янги ва қайта ишланган қишлоқ хўжалиги ҳамда озиқ-овқат саноати маҳсулоти халқаро бозорда UzAgro кучли, барқарор бренди остида яхши ўринни эгаллаши ҳақида маълум қилмоқда.

UzAgro дунёнинг исталган нуқтасида шериклар учун таклиф этилаётган товарлар ва хизматларнинг юқори сифати кафолатчисидир.

"Ўзбек маҳсулотини ягона бренд остида самарали ва яхши ўйланган ҳолда илгари суриш орқали биз қисқа муддатга юқори натижани қўлга киритамиз. Ҳар бир давлатдаги харидорлар UzAgro номини кўриб, улар экологик тоза, юқори сифатли, рақобатчиларни кўплаб биологик характеристика ва таъм жиҳатидан ортда қолдирувчи маҳсулотни харид қилишларини тушунишади, - дейди "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК бошқарув раиси Тоҳиржон Жалилов. – UzAgro ўзбек экспортчилари учун бирлаштирувчи куч бўлади. Биргаликда биз биринчи бўламиз".

Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотини UzAgro бренди остида сотиш имкониятини қўлга киритади.

"UzAgro бизнинг экспортчиларга кўплаб вазифаларни ҳал қилишда кўмак беради. Бўлажак ҳосилни экиш чоғида биз ҳажмлар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг ўзига хос жиҳатлари бўйича маслаҳат берамиз, бунда жаҳон бозоридаги талаб инобатга олинади. Сақлаш ва юк ташуви билан боғлиқ харажатларни қисқартириш билан ёрдам берамиз. Ҳуқуқий кўмак кўрсатамиз. Ишончли шерикларни топамиз", - дея давом этади Жалилов.

Брендни ривожининг стратегик жиҳатдан режалаштириш ҳозирги кунда ўзбек экспортчиларига бироз зиён кўрсатаётган харажатларни – турли маҳсулотларни ҳаддан ташқари кўп ёки етарли бўлмаган ҳажмда ишлаб чиқариш, етарли бўлмаган даражада нархлаш, юқори хатарга эга бозорларда эҳтимолий шерикларни танлашдаги хатолар, қиммат логистика ва кредитларни қоплаш бўйича юқори сарф-харажатларни максимал қисқартириш имконини беради.

Кучли бренд бу анъанавий бозорларни қайтариш ва янги истиқболли бозорларни эгаллаш учун тўғри йўлдир.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Экспорт соҳасида катта ўзгариш