Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси 2017 йил 1-чораги якунларига кўра ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,8 маротабага ошган. Бу ҳақда икки томонлама ҳамкорлик, чегараларни делимитация ва демаркациялаш бўйича ҳуқуматлараро комиссия йиғилишида Қирғизистон бош вазири Сооронбай Жээнбеков маълум қилди, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.
Унинг айтишича, Қирғизистон Ўзбекистондан минерал ресурслар, пахта хом ашёси, автомобиллар, тиббиёт буюмлари ва дори-дармонллар импорт қилишга тайёр. “Ўз навбатида Қирғизистон озиқ-овқат ва қайта ишловчи саноат, гўшт-сут, тўқимачилик маҳсулотлари ва бошқа товарларни экспорт қилишга тайёр”, деб айтган Жээнбеков.
Жээнбековнинг айтишича, савдо-иқтисодий режаларни амалга ошириш учун мавжуд тўсиқлар ва чекловларни олиш бўйича фаол ишлар зарур. Бош вазирнинг таъкидлашича, Қирғизистоннинг автомобиль, ҳаво ва темир йўл алоқаси, сайёҳликни ивожлантиришдан манфаатдор. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди