13:02 / 29.09.2017
6 076

Ўзбек маҳсулотлари расман Amazon’да сотилади

Ўзбек маҳсулотлари расман Amazon’да сотилади
Халқаро ташқи савдо компанияси бўлган “Uztrade” ва Amazon корпорацияси ҳамкорлик тўғрисида келишувга эришдилар, деб ёзади Qalampir.uz нашри.

“Uztrade” компанияси вакилининг фикрига кўра, Ўзбекистон–АҚШ ўртасидаги улкан масофани ҳисобга олиб, электрон савдоларни ривожлантириш муҳим аҳамиятига эга.

Икки мамлакат ўртасида савдо алоқаларини ривожлантириш мақсадида Amazon корпорацияси билан шартнома имзоланган.

“Uztrade” компаниясининг Нью-Йоркдаги савдо уйига тегишли бўлган омборхоналар ўзбек тадбиркорлари ихтиёрига берилган.

Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи доирасида кичик бизнес субъектлари томонидан 20 миллион АҚШ долларидан ортиқ миқдорда шартномалар имзолаганлар.

Маълумот учун, Amazon компанияси Ўзбекистон билан ҳамкорликнинг турли йўналишларини кўриб чиқмоқда. Amazon Web Services компанияси қуёш панелларидан фойдаланган ҳолда дата-марказ қуришни ва ўз хизматларини йўлга қўйишни режалаштирган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбек маҳсулотлари расман Amazon’да сотилади