16:04 / 05.03.2018
6 010

Сўмнинг қадри ошмоқда! Доллар ҳам, евро ҳам, рубль ҳам яна арзонлашди

Сўмнинг қадри ошмоқда! Доллар ҳам, евро ҳам, рубль ҳам яна арзонлашди
Учинчи ҳафтадирки АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати пасайишда давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2018 йил 6 мартдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтага нисбатан 8,18 сўмга арзонлади ва 8163,46 сўмни ташкил этди.

1 Евро 10059,02 сўмни ташкил этиб, 1,90 сўмга пасайган.

1 Россия рубли 2,32 сўм арзонлаб, 143,57 сўмни ташкил этди.

1 Қозоғистон тенгеси 25,41 сўмни ташкил этиб, бу ўтган ҳафтадагига нисбатан 19 тийинга пастроқдир.

1 Қирғизистон соми 5 тийинга пасайиб, 120,23 сўмни ташкил этмоқда.

Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Сўмнинг қадри ошмоқда! Доллар ҳам, евро ҳам, рубль ҳам яна арзонлашди