19:36 / 27.04.2024
269

Марказий банк раиси: “Уй-жой учун ажратилаётган кредитлар фоизи пасайиши кутилмоқда”

Марказий банк раиси: “Уй-жой учун ажратилаётган кредитлар фоизи пасайиши кутилмоқда”
Мамаризо Нурмуратов
Фото: Акмал Қудратов / “Дарё”

Барча бирламчи бозордаги уйларга ипотека кредитларини ажратиш бўйича лойиҳа ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича Бошқарув йиғилиши қарори юзасидан ўтказилган матбуот анжуманида Ўзбекистон Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов маълум қилди, дея хабар бермоқда “Дарё”.

Ипотека бўйича Ҳукуматнинг 17-18 фоизлик нормалари имтиёзли ипотека доирасига киради ва у ерда белгиланганки, агар Марказий банк қайта молиялаш ставкани оширса фоизлар ошмайди, тушадиган бўлса, пасаяди. Бугунги кунда биз қайта молиялаш ставкасини ўзгартирганимиз йўқ, бу дегани ҳозирча ҳеч қандай ўзгариш бўлмайди.

Олдиндан айтмоқчи эмасман, бу муҳокама жараёнида. Жорий йилги инвестицион дастурлар ва ипотекани ривожлантириш билан боғлиқ бўлган лойиҳа Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Марказий банк ўртасида муҳокама қилинди, ҳозир якунланиш даражасига етган.

Лойиҳага кўра, аввал имтиёзли кредитлар маълум бир бозордаги уй-жой сегментига йўналтирилган бўлса, ҳозир Иқтисодиёт ва молия вазирлиги барча бирламчи бозордаги уйларга кредит ажратади
”, — деди Марказий банк раиси.

Мамаризо Нурмуратовнинг таъкидлашича, лойиҳа амалиётга татбиқ этилса, умумий ипотекани фоизи пасаяди. Масалан, ҳозирги 25-27 фоизлик ипотека кредитлари ўз-ўзидан 21,5-22 фоизгача тушиши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Марказий банк раиси: “Уй-жой учун ажратилаётган кредитлар фоизи пасайиши кутилмоқда”