16:47 / 09.01.2024
318

Ортиқча овқатланишдан тийилишга ёрдам берадиган 5 тавсия

Ортиқча овқатланишдан тийилишга ёрдам берадиган 5 тавсия

Фото: Grazia

Керагидан ортиқ овқатланиш кўпчиликни безовта қиладиган муаммо ҳисобланади ва баъзи ҳолларда бу эмоционал ҳолат, стресс ва бошқа психологик жараёнлар билан боғлиқ бўлади. Бундан халос бўлишга ёрдам берадиган тавсиялар билан бўлишамиз.

Оч қолмасликка ҳаракат қилинг

Ҳаддан ортиқ даражада оч қолманг. Киши оч қолиб кетса, кўп овқатланиб юбориш хавфи юқори бўлади. Нонушта, тушлик ва кечки овқат орасида очликни ҳис қилсангиз, тамадди қилиб олинг. Аммо иложи борича тамаддига мева емасликка ҳаракат қилинг, чунки уларнинг истеъмолидан кейин қондаги қанд миқдори ўзгариши, бунинг оқибатида эса очлик ҳисси пайдо бўлиши мумкин.

Шошмасдан овқатланинг

Шошмасдан овқатланилганда таомнинг маълум қисми ҳазм бўлади ва организм сизни тўйди деб ҳисоблайди. Кун давомида уч маҳал ўз вақтида овқатланиш доимий одатингиз бўлсин. Овқатланиш вақтида муаммо ва ташвишлар ҳақида ўйламасдан таомдан роҳатланинг. Энг асосийси эса таомни яхшилаб чайнаб, кейин ютишга эътибор қаратинг.

Сув ичишни унутманг

Кўп ҳолларда чанқаш билан очлик ҳисси адаштирилади ва бунинг оқибатида керагидан кўп овқатланилади. Кун давомида таом орасида сув ичишни унутмаслик керак. Очлик ҳис қилинганда таом истеъмолидан ярим соат аввал бир стакан сув ичинг. Сув ошқозонни бир оз тўлдиргани ҳисобига сиз камроқ истеъмол қилишингиз мумкин.

Телефон ёки ноутбук қаршисида овқатланманг

Экранга тикилиб ўтириб, қанча кўп овқат еганингизни билмай қолишингиз, назорат қила олмаслигингиз мумкин. Қолаверса, бу вақтда мия овқат билан эмас, маълумот қабул қилиш билан банд бўлгани сабаб бу ошқозон касалликлари, масалан, гастритни келтириб чиқариши мумкин.

Тўйиб ухланг

Тўйиб ухламаганда организм стрессни бошдан кечиради. Уйқу етишмагани, дам олмагани ҳисобига эса қўшимча энергия керак бўлади ва буни овқат ҳисобидан қондирмоқчи бўлади. Шу сабаб эрта ётиб, 8 соатдан кам ухламаслик керак.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ортиқча овқатланишдан тийилишга ёрдам берадиган 5 тавсия