date

Аура поклиги бахт ва омад эшикларини очади...

Инсон ҳаётидаги кўплаб муваффақиятлар, ички хотиржамлик ва омад тушунчаси нафақат ташқи шароитларга, балки унинг ички олами ва руҳий ҳолатига ҳам боғлиқ экани ҳақида кўп гапирилади. Айрим мутахассислар инсоннинг энергияси, кайфияти ва ҳатто ҳаётга муносабати унинг “аураси” билан чамбарчас боғлиқлигини таъкидлайди. Шу сабабли ҳам бахт, бойлик, омад ва хотиржамлик инсоннинг ички поклиги билан уйғун ҳолда келади, деган қарашлар кенг тарқалган.

Таъкидланишича, инсон аурасининг мустаҳкамлиги ва соғломлиги уч асосий йўналишга таянади. Булар — жисмоний, руҳий ва эмоционал саломатликдир. Ушбу омиллардан бири издан чиқса, инсон ҳаётида турли муаммолар, тушкунлик ва ички бўшлиқ пайдо бўлиши мумкин.

Жисмоний саломатликнинг бузилиши инсоннинг нафақат танасига, балки руҳиятига ҳам салбий таъсир кўрсатади. Мутахассислар спиртли ичимликларга ружу қўйиш, тамаки чекиш, зарарли одатларга берилиш ва тананинг имкониятларидан нотўғри йўлларда фойдаланиш инсон энергиясини сусайтиришини айтишади. Бундай ҳолат инсоннинг ҳаётга бўлган қизиқишини пасайтириб, ички кучини камайтириши мумкин.

Руҳий саломатлик эса инсоннинг ички дунёси билан боғлиқ ҳисобланади. Ибодат ва дуодан узоқлашиш, доимий ношукурлик, ёлғонга мойиллик ва ортиқча қайсарлик инсон қалбида оғирлик пайдо қилади. Бу эса вақт ўтиши билан инсоннинг кайфиятига, атрофдагилар билан муносабатига ва ҳатто ишидаги омадига ҳам таъсир ўтказиши мумкин.

Эмоционал саломатлик ҳам ауранинг муҳим қисмларидан бири саналади. Доимий салбий фикрлар, хафагарчилик, ғазаб ва тушкунликни ичида сақлаб юриш инсоннинг ички энергиясини “емириб” боради. Психологлар инсон қанчалик кўпроқ ижобий фикрлашга ҳаракат қилса, унинг ҳаётга муносабати ҳам шунчалик енгиллашишини таъкидлашади.

Шунинг учун кўплаб мутахассислар инсон аввало ўз ички дунёсига эътибор қаратиши, танаси, руҳи ва ҳиссиётларини мувозанатда ушлашга ҳаракат қилиши кераклигини уқтиришмоқда. Чунки хотиржам қалб, соғлом фикр ва тоза энергия кўп ҳолатларда инсонни бахт, омад ва янги имкониятлар сари етаклайди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Фойдали » Аура поклиги бахт ва омад эшикларини очади...