Тўғри, улар севишиб, Лайли-Мажнун бўлиб турмуш қуришмади. Аслида қизнинг бошқа бир йигитга мойиллиги бор эди. Йигит ҳам унга кўнгил қўйгандек туюлар эди. Лекин унинг оиласи бу қизни келин қилишни истамади. Йигит ҳам ортиқча қаршилик қилмай, ота-онасининг танловига кўнди. Қиз (Келинг, унинг исмини Гулноза дея қолайлик) алам устида биринчи келган совчиларга “хўп” деб юборди. Шерзод (Гулнозанинг эрини шундай аташар эди) ҳам рафиқасига ўз ота-онасининг танлови билан уйланган эди. Чунки у табиатан қизлар билан кўп сирлашиб, синашмаган, “Мен қиз танлашда хато қилиб қўйишим мумкин”, деб уйланиш борасидаги эрку ихтиёрини оила бошлиқларига берган йигит эди.
Турмушларининг аввалида бир-бирларини тушунадигандек, яхши яшаб кетишадигандек эди. Ҳатто ота-она уларни бир қизчалик бўлишгач, бўлак қилиб қўйишди. Ҳамма можаро шундан кейин бошланди. Шерзод ота-онасига ҳам қарашар, чунки уйланадиган укаси, узатиладиган синглиси бор эди. Гулнозага эса эрининг ҳадеб “отам, онам” деявериши ёқмас, у Шерзоднинг қиёфасида ўзини ташлаб кетган собиқ йигитини кўра бошлади. Ва ҳуда-беҳудага жанжал қўзийдиган одат чиқарди. Енгил-елпи овқат қилиб, ўзи тамадди қилиб олар, эри келса, қозон сувда бўлар… Гоҳ: “Ҳайит, байрамда қимматбаҳо совға қилмайсан…” деб, гоҳ: “Фалончига ўхшаб сайру саёҳатларга чиқармайсан”, дея хархаша қиларди. Қайси эркакка бунақа ҳаёт ёқади? Шерзод уйдан безиб қолди. Хотинининг: “Сизни кўрсам, жиним қўзийди”, деган гапи охирги томчи бўлди. Шерзод ишхонасидаги бир аёлга илакишди. Аёл бева, бадавлат эди. Унинг уйига кирган ўғрилар хонадон соҳибасига қўшиб, Шерзодни ҳам бир ёқли қилиб кетишди…
Уй, ота-онаси икки ёшнинг бахти, осойишталигига паноҳ қилиб берилган уй уларни асраб турарди. Гулнозанинг нодонлиги билан уйдан четлатилган Шерзод паноҳсиз қолди… Бировнинг уйи уни ҳимоя қила олмади…
Қутлибека РАҲИМБОЕВА.
Манба: tasvir.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар