
Икки жентльмен Темза дарёси устидаги кўприкда туришибди. Дарёда бир киши чўкяпти ва баланд овозда бақирмоқда:
— Қутқаринглар! Ёрдам беринглар! Мен сузишни билмайман, мен сузишни билмайман!
Биринчи жентльмен иккинчисига мурожаат қилди:
— Сэр, сиз сузишни биласизми?
— Йўқ, сэр.
— Мен ҳам билмайман. Лекин биз бутун Лондонга бу ҳақда жар солмаяпмиз-ку…
***
Рабинович уйига келди-да, жилмайганча хотинига деди:
— Мени ишдан бўшатишди!
— Мен ҳеч нимага тушунмаяпман, ишдан бўшатишган бўлса, нега бунча хурсандсиз? — сўради хотини.
— Мендан бошқа ҳаммани қамашди!
***
— Дада, машинангизнинг калитини олсам майлими? — сўради ўспирин йигитча отасидан. — Синфдошларимга нархи юз миллион турадиган автомобилда юришимни би-ир кўрсатиб қўймоқчиман.
— Мана, сенга минг сўм, — жавоб берди отаси, — бориб автобусга чиққин-да, синфдошларингга икки юз миллион турадиган уловда юришинг билан би-ир мақтаниб қўй.
***
Ишга кечиккан ходимнинг тушунтириш хатидан: «Мен ишга соат 8:00 да эмас, 10:00 да келдим, чунки, барибир, 10:00 гача ҳеч ким бирор иш қилмайди, фақат чой ичиб ўтиради. Мен эса бунча кўп вақт чой ичолмайман».
Манба: hordiq.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар