Эрталаб туришдаги қийинчилик нимадан келиб чиқади?

Кўплаб инсонлар эрталаб уйғонишда қийналиши ёки уйқудан кейин ҳам ўзини чарчаган ҳис қилиши мумкин. Мутахассисларнинг айтишича, бунга уйқу режимининг бузилиши, стресс ва нотўғри турмуш тарзи асосий сабаб бўлади.
Шифокорлар кечаси жуда кеч ухлаш ёки уйқунинг етарли бўлмаслиги организмнинг биологик ритмига салбий таъсир кўрсатишини таъкидлайди. Айниқса, уйқудан олдин телефон ва бошқа гаджетлардан узоқ вақт фойдаланиш мия фаолиятини фаоллаштириб, уйқу сифатини пасайтириши мумкин.
Бундан ташқари, организмда витамин етишмаслиги, кам ҳаракатлилик ёки доимий руҳий босим ҳам эрталабки ҳолатга таъсир қилади. Айрим ҳолларда инсон етарлича ухлаган бўлса ҳам, организм тўлиқ дам олмаган бўлиши мумкин.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг