Саримсоқ жуда фойдали бўлгани учун замонавий пазандаликда кенг қўлланила бошлади. Унинг таркибидаги микроэлементлар ва витаминлар организмда иммун тизимининг ривожланишига ёрдам беради.
Афсуски, бу кичкина бўлса ҳам жуда нозик муаммони — саримсоқ ҳидини ҳосил қилади. Бу ёқимсиз ҳодисадан қандай қутулиш мумкин?
Муаммони ҳал қилишга ёрдам берувчилардан биринчиси – бу тиш иплари. У тишлар орасидаги овқат қолдиқларини тозалашга имкон беради – ва шунда ҳид пайдо қилувчи бўлакчаларнинг катта қисми йўқолади.
Яқинда ейилган овқат парчаларининг тўпланиб қолиш миқдори бўйича навбатдагиси тил ҳисобланади. Уни махсус куракча ёрдамида тозалаш ёки энг осони оғизни сув билан чайқаш ёки сақич чайнаш ҳам мумкин.
Чайқовчи бальзамлар ёки махсус нафасни тозаловчилар ҳам ёқимсиз ҳид муаммосини бартараф этишга ёрдам беради, лекин уларнинг самараси тиш иплари ва сақичларга қараганда камроқ бўлади.
Бошқа бирор нарса ейиш. Бу вариант жуда оддий ва уни яхшиси бевоста саримсоқли таомдан кейин қўллаган маъқул.
Саримсоқ ҳидини кетказувчи озиқ-овқатлар – бу картошка ва сабзи ҳисобланади. Улар нафақат оғиз бўшлиғидаги, балки ҳазм қилиш йўлларидаги ҳидларни ҳам шимиб олади, бу енгил кекириш натижасида пайдо бўладиган ёқимсиз ҳидларнинг ҳам келишининг олдини олади.
Шунингдек, саримсоқ истеъмол қилгандан кейин суюқлик ичиш ҳам фойдали. Лимонад, таркибида лимон кислотаси бўлган ҳар қандай шарбатлар ва оддий сув ҳидни йўқотишга ёрдам беради. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди