Стартаплар учун янги бизнес маркази: Ф1 паддоклари

1 дақиқа ўқиш172
Стартаплар учун янги бизнес маркази: Ф1 паддоклари

Флорида жазирамасида ўтган Ф1 пойгалари нафақат тезлик ва адреналин, балки йирик сармоядорлар ва стартап асосчилари учун битимлар тузиладиган асосий майдонга айланди. Пойга автомобиллари трассада ғалаба учун курашаётган бир пайтда, паддокларда бизнес музокаралари қизғин давом этмоқда. Сўнгги йилларда Ф1 мусобақалари шунчаки спорт тадбири эмас, балки технология олами вакиллари учун энг нуфузли учрашув жойига айланди. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.

Тадбир доирасида ташкил этиладиган кечки зиёфатлар, коктейл партилари ва норасмий учрашувлар бизнес ва дам олишни уйғунлаштириб, инвесторлар учун қулай муҳит яратмоқда. Кўплаб венчур фондлари ўз мижозларини айнан шу ерда кутиб олиб, янги ҳамкорликлар ўрнатишмоқда. Ҳатто баъзи тадбиркорлар пойгани томоша қилишдан кўра, айнан шу ёндош тадбирларда қатнашишни устун қўймоқда.

Ф1 жамоалари авваллари нефт ва тамаки компаниялари ҳомийлигида фаолият юритган бўлса, бугунги кунда уларнинг автомобилларида Oracle, Microsoft, AWS, Anthropic ва IBM каби технология гигантларининг логотипларини кўриш мумкин. Бу ўзгариш сўнгги беш йил ичида технология сектори ва спорт ўртасидаги боғлиқлик қанчалик кучайганини яққол кўрсатади.

Netflix'нинг "Дриве то Сурвиве" сериали томошабинлар қизиқишини оширган бўлса, сунъий интеллект ва булутли технологиялар компанияларининг кириб келиши спортнинг бизнес салоҳиятини янги босқичга олиб чиқди. Lightsпеед Вентурес каби йирик фондлар ҳам ўз стартаплари учун айнан шу ерда янги мижозлар ва ҳамкорлар изламоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?