Маёнез: мазали, аммо соғлиқ учун яширин хавфлар борми?

Кўпчилик дастурхонидан жой олган маёнез таъми билан кўнгилни ром этса-да, унинг соғлиқ учун айрим зарарли жиҳатлари ҳам бор. Айниқса, кундалик овқатланишда ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилинса, бу маҳсулот организмга сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин.
Аввало, маёнез жуда юқори калорияли маҳсулот ҳисобланади. Унинг таркибида кўп миқдорда ёғ ва баъзан шакар бўлади. Натижада, ортиқча истеъмол вазн ортишига ва семиришга олиб келади. Бу эса ўз навбатида семизлик, юрак-қон томир муаммолари ва метаболик бузилишлар хавфини оширади.
Яна бир муҳим жиҳат — таркибидаги зарарли ёғлар. Арзон ёки сифатсиз маёнезларда транс ёғлар учраши мумкин. Бу турдаги ёғлар эса юрак-қон томир касалликлари ривожланишига сабаб бўлиши мумкин. Шунингдек, қондаги “ёмон” холестерин миқдорини ошириб юборади.
Маёнез кўпинча тузга ҳам бой бўлади. Бу эса қон босимини кўтариб, гипертония хавфини кучайтиради. Айниқса, катта ёшдагилар ва босим муаммоси бор инсонлар эҳтиёт бўлиши керак.
Дўконларда сотиладиган маёнез таркибида консервантлар, стабилизаторлар ва турли қўшимчалар ҳам бўлиши мумкин. Бу моддалар узоқ муддат давомида организмга салбий таъсир кўрсатиши эҳтимоли бор, айниқса аллергияга мойил инсонлар учун.
Хулоса қилиб айтганда, маёнездан бутунлай воз кечиш шарт эмас. Аммо уни меъёрида истеъмол қилиш, имкон қадар уй шароитида тайёрлаш ёки сифатли вариантларини танлаш соғлиқни асрашда муҳим аҳамиятга эга.

Маёнезни тайёрлаш учун уй шароитида 4 та маҳсулот керак бўлади. Булар:
- ўсимлик мойи,
- тухум,
- лимон суви,
- хантал пастаси (горчица),
- туз,
- шакар,
- мурч.
Ҳаммасини бир идишга солинади ва қўл блендирда тухумни устини босиб яхшилаб кўпиртилади. натижада мазали маёнез тайёр бўлади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!