Криштиану Роналду Жр Реал Мадридга қайтадими?

Криштиану Роналду Жр Реал Мадридга қайтадими?

Криштиану Роналду Жр яқинда Реал Мадрид ёшлар жамоаси билан машғулотларда қатнашиб, мураббийларда ижобий таассурот қолдирди. Бироқ, 15 ёшли футболчининг 2026-27 йилги мавсумда Испания клубига доимий асосда ўтиши режалаштирилмаган. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

О ЖОГО хабарига кўра, Реал Мадрид вакиллари ёш футболчининг профессионал ёндашувидан мамнун бўлишган бўлса-да, ҳозирча у билан шартнома имзолаш ниятида эмас. Шунга қарамай, Европанинг PSJ, Бавария, Манчестер Юнайтед ва Ювентус каби гранд клублари унинг ривожланишини диққат билан кузатмоқда.

Криштиану Роналду ўз ўғли билан бирга майдонга тушишни орзу қилади ва бу мақсад Саудия Арабистонида амалга ошиши мумкин. Хабарларга кўра, ёш иқтидор эгаси келгуси мавсумолди тайёргарлик жараёнида Ал-Насср асосий жамоасига жалб этилиши кутилмоқда.

Агар бу режа амалга ошса, 41 ёшли Криштиану Роналду ўз ўғли билан бир сафда тўп суришдек тарихий воқеага гувоҳ бўлиши мумкин. Ҳозирча эса ёш футболчи ўз маҳоратини ошириш ва фаолиятидаги навбатдаги муҳим қадамларни ташлашга эътибор қаратмоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар