Статистик маълумотларга кўра, дунё аҳолисининг 14 фоиздан ортиғи ошқозон яраси хасталиги билан оғрийди. Ташвишланарлиси, асосан 20-40 ёш атрофидаги эркакларда учрайдиган ушбу хасталик тобора ёшариб бормоқда, яъни кўпроқ мактаб ўқувчилари, талабалар орасида аниқланяпти.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати ушбу касалликдан қандай сақланиш, уни аниқлаш ва даволаш усуллари ҳақидаги саволларга тиббиёт фанлари доктори, профессор Феруза Ҳамрабаевадан жавоб олди.
— Ошқозон яраси пайдо бўлганини қандай аниқлаш мумкин?
— Ошқозон яраси пайдо бўлганда кўпинча қориннинг юқори қисмида оғриқ кузатилади. Алкоголли ичимликлар ва аччиқ озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш ёки жисмоний оғир ишларни бажарганда бу оғриқ янада кучаяди. Оғриқ кузатилган заҳоти шифокорга мурожат қилиш зарур. Шифокорлар эса беморнинг бошқа аломатларига таянган ҳолда ошқозон яраси борлиги ташхисини қўйиб, уни аниқлаш бўйича зарур текширувларни ўтказади.
Бундан ташқари, жиғилдон қайнаши — беморлар энг кўп шикоят қиладиган белгилардан бири. У одатда овқатлангандан бир-бир ярим соат кейин содир бўлади. Шунингдек, оғиз бўшлиғида аччиқ ёки нордон таъм сезилиши, қайт қилиш, қорин дам бўлиши кабилар ҳам касалликнинг асосий белгиларидан ҳисобланади.
— Ошқозон ярасини қандай даволаш усуллари бор?
— Ушбу касалликни фақат битта муайян дори ёрдамида даволаб бўлмайди. Ёндашув комплексли бўлиши, шунингдек, меъда ширасининг кислоталилигини камайтириш талаб этилади, бу жуда кўп ёқимсиз аломатларни (айниқса, жиғилдон қайнаши, кекириш ва кўнгил айниши) бартараф этиб, асоратлар ривожланишига тўсқинлик қилади.
Айни кунда мазкур касалликни даволашнинг яна бир усули жароҳлик амалиёти бўлиб, бу — яраларнинг жойлашиши, келиб чиқиш сабаби ва ҳолатига кўра, ушбу аъзонинг маълум бир қисмини оператив йўл билан резекция қилишдан (кесиб олиб ташлаш) иборат.
Операция қилишнинг икки йўли бор. Улардан бири Паллиатив вақтинчалик жарроҳлик амалиёти бўлиб, кекса, нимжон ва аҳволи оғир беморларда ўтказилади. Радикал операция амалиёти эса яра жойлашган соҳа соғлом тўқимага қадар кесиб олиниб, беморнинг бу дарддан буткул қутулишига имкон яратади. Ҳозирги пайтда бундай жарроҳлик услуби яхши ишлаб чиқилган.
— Касалликдан сақланиш учун нима қилиш керак?
— Ошқозон яраси пайдо бўлишига тўғри овқатланмаслик, узоқ вақт оч юриш, инсон саломатлигига зарар етказувчи маҳсулотларни истеъмол қилиш ҳамда кучли стресс ҳолатини бошдан ўтказиш ҳам сабаб бўлиши мумкин. Шу боис, соғлиқ учун зарарли маҳсулотлар, ҳазм бўлиши оғир бўлган ўта ёғли, хом пиширилган таомлардан сақланиш керак.
Ошқозон яраси бор инсонлар эса, парҳез қилишга қатъий киришиши талаб этилади. Агар тавсия этилмаган таомларни истеъмол қилса, уларнинг аҳволи янада оғирлашади. Аксинча даволаниш билан парҳезни бирдек олиб борса, тезроқ соғайиши мумкин. Аввало, бундай беморларга таомларни ўта иссиқ ёки совуқ ҳолда истеъмол қилиш тавсия этилмайди.
— Қандай оғир оқибатларга олиб келади?
— Касаллик вақтида даволанмаса беморнинг аҳволи кундан кунга ёмонлашиб бораверади. Масалан, яра қонаб кетиши мумкин. Бундай ҳолатда ҳушдан кетиш, баъзан ичакдан қон кетиши ёки қон қусиш ҳолатлари юз беради. Шунингдек, керакли тиббий муолажалар ўтказилмаса ошқозон ярасининг ўсмага айланиши, саратонни юзага келтириши ҳамда ўт пуфаги касалликлари, холецистит, панкреатит каби хасталикларни келтириб чиқариши мумкин. Шунинг учун бундай ҳолатларда бемор ўз соғлиғига жиддий эътибор қаратиши лозим. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Ўзбекистон Республикасининг янги мудофаа вазири тайинланди
Қалбаки 1 400 АҚШ долларини банкоматдан сўмга алмаштириб олган шахслар ушланди
Финландияда омон қолиш курсларига ёзилаётган аёллар сони кескин ошди
2050 йилда 1,2 миллиардгача одам яшаш жойини тарк этади
Олимлар қаҳванинг ичакдаги бактериялар таркибига таъсирини аниқлади