date
views 1 135

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси қаторасига тўртинчи кун пастлади

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси қаторасига тўртинчи кун пастлади
Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 23 июнда амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 48,91 сўмга пастлаб, 10 847,08 сўмни ташкил қилди. Евро 103,75 сўмга тушиб, 11 411,13 сўм бўлди. Рубль 4,15 сўмга кўтарилиб, 203,89 сўм бўлди.

Фото: Марказий банк
Бундан аввал доллар курси 10 900 сўмдан тушиб, март ойидаги кўрсаткичларга қайтганди. Ўзбекистон тижорат банкларида эса 21 июнь куни доллар курси уч ой ичида биринчи марта 11 минг сўмдан пастлади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда долларнинг расмий курси қаторасига тўртинчи кун пастлади