Нуро Калифорния йўлларида ҳайдовчисиз автомобилларни синовдан ўтказади

Нуро компанияси Калифорния жамоат йўлларида ўзининг автоном технологиялари билан жиҳозланган Лусид Гравитй кроссоверларини ҳайдовчисиз синовдан ўтказиш учун рухсат олди. Ушбу автомобиллар келгусида Убер компаниясининг премиум роботакси хизматида фойдаланиш учун мўлжалланган. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.
Калифорния автотранспорт департаменти Нурўнинг ҳайдовчисиз автомобиллар бўйича рухсатномасини Лусид Гравитй моделларини ҳам қамраб оладиган тарзда ўзгартирди. Аввалроқ компания фақат паст тезликда ҳаракатланувчи етказиб бериш воситалари учун рухсатномага эга эди, бироқ бизнес моделининг ўзгариши билан эндиликда технологияларни лицензиялашга эътибор қаратилмоқда.
Нуро вакилининг сўзларига кўра, ҳайдовчисиз синовлар жорий йилнинг охиригача бошланиши кутилмоқда. Ҳозирги босқичда компания ва Убер хавфсизлик нуқтаи назаридан ҳайдовчи ўриндиғида оператор бўлган ҳолда синовларни давом эттирмоқда. Убер ўз навбатида Лусид компаниясига киритиладиган инвестиция ҳажмини 500 миллион долларгача оширди ва 35 мингта роботакси харид қилиш бўйича келишувга эришди.
Лусид Гравитй роботаксилари юқори аниқликдаги камералар, лидар датчиклари ва радарлар билан жиҳозланган. Ушбу автоном тизим NVIDIA компаниясининг Дриве АГХ Тҳор компьютери ёрдамида бошқарилади. Убер ушбу лойиҳани тўлиқ ишга тушириш учун Калифорния жамоат коммунал хизматлари комиссиясидан қўшимча рухсатномалар олиши керак бўлади.




























Изоҳлар 0
…