date

Инструcтуре таълим платформаси хакерлар ҳужумига учради

Инструcтуре таълим платформаси хакерлар ҳужумига учради

Таълим технологиялари соҳасидаги йирик компания ҳисобланган Инструcтуре ўз фойдаланувчиларининг шахсий маълумотлари сизиб чиққанини тасдиқлади. Ушбу киберҳужум учун жавобгарликни ШинйҲунтерс хакерлик гуруҳи ўз зиммасига олди. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.

Хакерлар талабаларнинг исм-шарифлари, электрон почта манзиллари ҳамда ўқитувчилар ва ўқувчилар ўртасидаги ёзишмаларни қўлга киритганликларини даъво қилмоқда. Инструcтуре компанияси ҳам айнан шу турдаги маълумотлар ўғирланганини тан олди, бироқ фойдаланувчи пароллари хавфсизлигига путур етмаганини таъкидлади.

ШинйҲунтерс гуруҳи дунё бўйлаб 9 мингга яқин таълим муассасаси ва 275 миллионга яқин одамнинг маълумотлари ўғирланганини даъво қилмоқда. Бироқ, киберхавфсизлик экспертлари ва ТечCрунч нашри хакерлар ўз таъсирини ошириб кўрсатаётган бўлиши мумкинлигини қайд этмоқда.

Инструcтуре компанияси вакиллари воқеа юзасидан батафсил изоҳ беришдан бош тортди ва барча янгиликлар компаниянинг расмий саҳифасида эълон қилиб борилишини маълум қилди. Ҳозирда компания мутахассислари ҳодиса сабабларини ўрганиш ва хавфсизлик чораларини кучайтириш устида ишламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Инструcтуре таълим платформаси хакерлар ҳужумига учради