11:06 / 07.01.2024
186

Халқаро молия бозори шарҳи: Доллар мустаҳкамланди, нефт нархи оша бошлади

Халқаро молия бозори шарҳи: Доллар мустаҳкамланди, нефт нархи оша бошлади

Йилнинг дастлабки ҳафтаси нисбатан тинч ўтган бўлса-да, бозорлар 2024 йилни пасайиш билан бошлади. Ҳафта давомида қаттиқ таъсир этадиган хабарлар чиқмаган бўлса-да, бозорлар ўз чўққисига етганлиги ва иштирокчилар байрам ва таътилдан ҳали қайтмаганлиги туфайли савдо ҳажми камайди. 5 январда эълон қилинган АҚШдаги ишсизлик даражаси 3,7 фоизда ўзгаришсиз қолди ва ФЗТ Миқдорий қисқариш сиёсатини қўллаб-қувватлашда давом этди.

Jahon Insights канали экспертлари 2024 йилнинг 1 январидан 5 январигача бўлган вақтда халқаро молия бозорида содир бўлган энг муҳим воқеаларни таҳлил қилиб чиқди.

АҚШ топ фонд бозорлари индекси:

  • S&P500: -1,52 фоиз;
  • NASDAQ: -3,09 фоиз;
  • DJI: -0,59 фоиз.

NASDAQ ва S&P500 индекслари ҳафтани 520 ва 73 пунктга, Dow Jones индекси эса 224 пунктга тушиш билан якунлади.

Асосий қимматбаҳо металлар:

  • Олтин: -0,84 фоиз;
  • Кумуш: -2,51 фоиз;
  • Алюминий: -4,89 фоиз;
  • Мис: -0,19 фоиз (йил бошидан +2,01 фоиз).

Қимматбаҳо металлар ҳам 2024 йилнинг биринчи ҳафтасини қизил шамчироқлар билан бошлаб берди. Олтин ва алюминий бозор қиймати ҳафта мобайнида 17 ва 117 долларга, кумуш ва мис эса мос равишда 60 ва 9 центга арзонлашди.

Нефт

  • WTI: +3,65 фоиз;
  • BRENT: +2,30 фоиз.

Жаҳон нефт бозори йилни ўсиш билан бошлади. Нефтнинг WTI маркаси бир ҳафта давомида 2,60 долларга, BRENT эса 1,77 долларга кўтарилди.

Валюталар

  • EUR/USD: -0,86 фоиз;
  • USD/CNY: +0,59 фоиз;
  • USD/TRY: +1,15 фоиз;
  • USD/UZS: +0,37 фоиз;
  • RUB/USD: +1,75 фоиз.

АҚШ валютаси йилнинг дастлабки ҳафтасини ўсиш билан бошлаб берди. Бунинг натижасида долларга нисбатан рубл ва евро 1,75 фоиз ва 0,86 фоиз, Туркия лираси, Хитой юани ва ўзбек сўми мос равишда 1,15 фоиз, 0,59 фоиз ва 0,37 фоизга пастлади.

Криптовалюта

  • Bitcoin: +4,36 фоиз;
  • Ethereum: -0,57 фоиз.

Криптовалюталар 2024 йилнинг дастлабки ҳафтасини турли натижа билан якунлади. Биринчи ҳафта юқори тебранишлар остида ўтди ва флетда ҳаракатланиш давом этди.

Бозорлар ҳақида қисқача

2023 йил АҚШ иқтисодиёти ва молиявий бозорлар учун гўё бурилиш нуқтаси ролини ўйнаб берди. Пандемия туфайли мамлакатда вужудга келган ҳукуматнинг мисли кўрилмаган катта қарзлари, бир неча 10 йилликлардан бери бўлмаган юқори инфляция ва молиявий бозорлардаги катта пуфак туфайли содир бўлиши мумкин бўлган фожианинг олди олинди. ФЗТ 2022 йилнинг бошидан фоиз ставкаларини кўтариб келиши натижасида минтақавий ва глобал миқёсда иқтисодий ўсиш секинлашди, келгусида бу нархлар пасайиши ва инфляция тушишига сабаб бўлиб, АҚШ иқтисодиётини соғломлаштиришга ҳисса қўшди.

ФЗТнинг баёнотидан сўнг, фоиз ставкаларини кўтаришдан кўра, бозор иштирокчиларининг фикри бўйича, эндиликда уни пасайтириш сиёсатини кўриб чиқиш кутилмоқда, гарчи бу расмий равишда эълон қилинмаган бўлса ҳам. Бозор иштирокчилари ФЗТнинг биринчи фоиз ставкаси жорий йилнинг март ойида туширилишини кутмоқда ва 2024 йил давомида 3 та пастлашувни прогноз қилишди. Аммо ўзгаришлар қанчалик сезиларли бўлишидан қатъи назар, бозор иштирокчиларининг кайфияти ва оптимизми ҳеч қачон барқарор бўлмаган ва бунинг асосида ҳеч ким иш юритмаган. Асло унутмангки, агар макро кўрсаткичлар салбий ўзгаришларни намоён қилишни бошласа, сиёсат яна кескинлашиб, бозор кайфияти ўзгариши табиий ҳол бўлади.

Эслатма! Тақдим қилинган маълумотлар муаллифга тегишли бўлиб, 1 январидан 5 январигача бўлган вақт оралиғидаги молия бозорида юз берган ўзгаришлар асосида тайёрланган. Ушбу мақола инвестицион маслаҳат эмас.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Халқаро молия бозори шарҳи: Доллар мустаҳкамланди, нефт нархи оша бошлади