
“Рома” ҳужумчиси Пауло Дибала “Милан”га қарши ўйинда пенальти амалга ошира олмади. Аргентиналик футболчи 82-дақиқада 11 метрлик жарима зарбасини амалга оширди, бироқ “россонерилар” дарвозабони Майк Менян унинг зарбасини қайтаришга муваффақ бўлди.
Бу Дибаланинг “Рома”даги биринчи муваффақиятсиз пенальти зарбаси бўлди. Бунгача у пенальтилардан 18 марта кетма-кет муваффақиятли фойдаланиб келган эди.
Opta маълумотларига кўра, Дибаланинг охирги марта пенальтини ўтказиб юборган вақти 2021 йилнинг ноябр ойида бўлиб, у ўша вақтда “Ювентус” шарафини ҳимоя қилган эди. “Милан”га қарши ўйинда пенальти амалга оширган Дибала жароҳат олди ва 84-дақиқада захирага олинишга мажбур бўлди.
Рим клуби “Сан-Сиро” стадионида минимал ҳисобда мағлубиятга учради. Жума куни Жян Пьеро Гасперини жамоаси Европа Лигаси доирасида “Рейнджерс” билан тўқнаш келади.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.