
Манчестер Юнайтед марказий ҳужумчиси Жошуа Зиркзее қишки трансфер ойнасида жамоани тарк этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Sky Sports хабар бермоқда.
Манбаларига кўра, нидерландиялик форвард ўзининг ўйин вақтинидан норози. У жорий мавсумда бор-йўғи 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилди.
Зиркзее агентидан ижарага ўтиш имкониятини кўриб чиқишни сўраган. Маълум қилишларича, футболчига Италиянинг бир қатор клублари қизиқиш билдираётган.
Жумладан, Рома Зиркзее трансфери бўйича Манчестер Юнайтед билан музокараларни бошлаган. Эслатиб ўтамиз, Зиркзее 2024 йил ёзида Манчестер Юнайтед сафида қўшилган эди.
У “қизил иблислар” таркибида 54 ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар