date

Марказий банк валюта курсларини эълон қилди

Марказий банк валюта курсларини эълон қилди
Ўзбекистон Марказий банки 4-ноябрга белгиланган валюта курсларини эълон қилди. АҚШ доллари курси 11 972,34 сўмни ташкил қилди, бу аввалги кун кўрсаткичидан 32,75 сўмга арзонлашган.

Россия рубли курси ҳам тушиб, 147,79 сўмни (-0,77 сўм) ташкил этди. Евро эса 112,14 сўмга пасайиб, 13 786,15 сўмга тенг бўлди.

Соат 16:15 ҳолатига кўра, тижорат банкларида долларни 11 955 сўмдан сотиб олиш ва 12 005 сўмдан сотиш мумкин. Рублдан фойдаланишни истаган фуқаролар уни 140 сўмдан сотиб, 149 сўмдан харид қилишлари мумкин.

Евронинг тижорат банкларидаги нархи эса сотиб олиш учун 13 830 сўм, сотиш учун 13 920 сўмни ташкил қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Марказий банк валюта курсларини эълон қилди