
Испания терма жамоаси ва «Барселона»нинг собиқ футболчиси Жорди Алба «Астон Вилла» бош мураббийи Унаи Эмери ҳақида фикр билдирди. Алба Эмери билан «Валенсия»да ишлаган даврини эслар экан, ўзининг фаолиятидаги муҳим ўзгаришларни айнан ушбу мураббий билан боғлади.
«Менинг футболчилик фаолиятимда асосий шахс Эмери бўлган. У мени майдондаги позициямни ўзгартириб, ривожланишимга катта ҳисса қўшган.
Аввалига ҳимояда ўйнашни хоҳламаган эдим, аммо Унаи шундай қарор қабул қилди. Унинг ёрдами билан мен муваффақиятли фаолиятга эришдим», – дейди ҳимоячи Tribal Football нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Жорди Алба 2023 йилдан АҚШнинг «Интер Майами» клубида тўп сурмоқда. Жорий мавсум якунланганда эса у футболчилик фаолиятини тугатишни режалаштирмоқда.
Жорди Алба учун асосий мураббий кимлигини айтди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар