
Ўзбекистонда қимматбаҳо металлар билан операциялар учун янги тартиб жорий этилди. Энди фуқаролар ва юридик шахслар олтин қуймаларни банк иловалари орқали сотиб олиш ва сотиш имкониятига эга бўлишади, деб хабар бермоқда Адлия вазирлиги.
Молия ташкилотлари мижозлари реал вақт режимида жисмоний ва рақамли олтин ва кумуш қуймаларини сотиб олиш ва сотишлари мумкин. Шу билан бирга, банкларга Марказий банкдан ўлчанган қуймаларни сотиб олиш ва қимматбаҳо металларнинг нархларини мустақил белгиллаш ҳуқуқи берилди.
Олтин ва кумушнинг нархи ҳар куни Лондон қимматбаҳо металлар бозори ассоциацияси (LBMA) томонидан белгиланган кўрсаткичлар асосида аниқланади. Барча операциялар банк тизимлари орқали амалга оширилади ва мижозларнинг мажбурий идентификацияси ва аутентификацияси талаб этилади.
Нархлар ва котировкалар банкларнинг расмий веб-сайтлари ҳамда мобил иловаларида мунтазам янгиланиб туради.
Ўзбекистонда олтинни банк иловалари орқали сотиб олиш мумкин
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар