date

Ўзбекистонда валюта курслари янгиланди

Ўзбекистонда валюта курслари янгиланди
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг янги курсларини эълон қилди. Расмий хабарга кўра, АҚШ доллари 32,75 сўмга арзонлашиб, 11 972,34 сўмни ташкил этди.

Энг катта пасайиш еврода қайд этилиб, у 112,14 сўмга тушиб, 13 786,15 сўмга тенг бўлди. Шунингдек, фунт стерлинг ҳам 63,40 сўмга камайиб, 15 714,89 сўмни ташкил этди.

Россия рубли 0,77 сўмга арзонлашиб, 147,79 сўмни ташкил қилган бўлса, Хитой юани 6,51 сўмга тушиб, 1 681,23 сўмга тенглашди. Япон иенаси эса 0,22 сўмга камайиб, 77,66 сўмни ташкил этди.

Умумий пасайиш фонида фақат Қозоғистон тенгеси ўсиш кўрсатиб, 0,08 сўмга қимматлашди ва 22,76 сўмни ташкил этди. Янгиланган валюта курслари эртадан, 4 ноябрдан (сешанба) бошлаб амалда бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда валюта курслари янгиланди