date

2026-йил бюджет: даромад 515,4 трлн сўм, камомад 3%

2026-йил бюджет: даромад 515,4 трлн сўм, камомад 3%
Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2026-йилда давлат бюджети даромадларини 515,4 триллион сўм миқдорида прогноз қилмоқда. Бюджет камомади эса ялпи ички маҳсулотнинг 3 фоизини ташкил қилади.

Давлат ғазнасининг асосий даромад манбаи қўшилган қиймат солиғи бўлиб, у умумий тушумларнинг тахминан 40 фоизини ташкил этади. Тўғридан-тўғри солиқлар улуши 22 фоиз, мулк ва ресурс солиқлари 18 фоизни ташкил қилади.

Акциз солиғи ҳиссаси 10 фоиз, божхона тўловлари эса 8 фоизни қамраб олади. 2027-йилда давлат бюджети даромадлари 585–590 триллион сўм атрофида баҳоланмоқда, 2028-йилда эса мазкур кўрсаткич 655 триллион сўмга етиши кутилмоқда.

Вазирлик вакилларининг таъкидлашича, иқтисодий ўсиш мўътадил суръатларда амалга оширилади ва бу бизнесга ортиқча босим келтириб чиқармайди. Бюджет харажатлари бўйича эса 2026-йилда жами 567 триллион сўм маблағ сарфланиши кутилмоқда.

Таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий ҳимоя ва хавфсизлик соҳалари асосий харажат йўналишлари бўлиб қолмоқда. Шuningdek, давлат экология ва сув хўжалигига алоҳида эътибор қаратади.

Ижтимоий ҳимоя соҳасида манзилли ёрдамни кучайтириш режалаштирилган. Келгуси йилда таълим соҳасига умумий харажатларнинг 24 фоизи, тиббиётга 10 фоизи, ижтимоий соҳага эса 18 фоизи йўналтирилиши режалаштирилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Иқтисодиёт » 2026-йил бюджет: даромад 515,4 трлн сўм, камомад 3%