date

Мессининг синглиси Мария Сол ЙТҲда жароҳат олди


Лионел Мессининг синглиси Мария Сол йўл-транспорт ҳодисасида жароҳат олди. Бу ҳақда The Sun нашри аргентиналик журналист Анхел де Бритога таяниб хабар берди.

Қайд этилишича, Солнинг ҳаётига ҳеч нарса таҳдид солмайди, бироқ унга узоқ муддатли реабилитация керак бўлади. Мария синишлар ва куйиш жароҳатларини олган.

3-январ куни Мария Сол турмушга чиқиши керак эди. ЙТҲ сабабли тўй бошқа санага кўчирилди.

Лионел Месси ҳозирда "Интер Майами" сафида ўйнайди. Яқинда аргентиналик футболчи фаолиятидаги 48-трофейини (MLS кубоги) қўлга киритиб, жаҳон рекордини янгилади.

Месси фаолияти давомида саккиз марта "Олтин тўп"ни ютган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Мессининг синглиси Мария Сол ЙТҲда жароҳат олди