date

Конте Наполида Мактоминай ва Ҳойлундни қайта очди

Конте Наполида Мактоминай ва Ҳойлундни қайта очди

«Наполи» бош мураббийи Антонио Конте жамоадаги ички рақобат ва ишончли муҳит футболчиларни очиб бераётганини таъкидлади. У ярим ҳимоячи Скотт Мактоминай ҳамда ҳужумчи Расмус Ҳойлунднинг сўнгги ўйинларига тўхталиб, бу ютуқлар тасодиф эмаслигини қайд этди.

Контега кўра, икки футболчи аввал «Манчестер Юнайтед»да деярли барқарор ўйин амалиётига эга бўлмаган. Бироқ «Наполи»да тўғри роллар, аниқ вазифалар ва ишонч уларни янги даражага олиб чиқди. Мутахассис буни мураббийлар штаби томонидан олиб борилаётган тизимли иш самараси сифатида баҳолади.

Аввалроқ неаполликлар Италия Суперкубогида муваффақият қозониб, финалда «Болоня»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Ўша баҳсда Давид Нерес дубл муаллифи бўлиб, жамоага совринни олиб келди.

«Наполи» навбатдаги учрашувини 28 декабрь куни ўтказади. Конте шогирдлари А Серия 17-тури доирасида «Кремонезе»га қарши майдонга тушади. Мутахассиснинг сўзларига қараганда, жамоа айни пайтда ритмни ушлаб қолиш ва ғалабали серияни давом эттиришга қатъий бел боғлаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Конте Наполида Мактоминай ва Ҳойлундни қайта очди