
Испаниялик журналист Иниго Таберна россиялик ярим ҳимоячи Арсен Захаряннинг «Реал Сосьедад»даги ўйини ҳақида фикр билдирди. «Менимча, Захарян анча яхшироқ ўйнаши мумкин.
Мухлислар ундан янада юқори даражадаги ўйин кутмоқда. Қишда уни ижарага беришади, деб ўйламайман», — дея Табернанинг сўзларини Metaratings келтиради.
Журналист «Реал Сосьедад»да мураббий эндигина алмашганини, эҳтимол, янги мураббий Захарянга кўпроқ ишонч билдиришини таъкидлади. Жорий мавсумда 22 ёшли Захарян барча мусобақаларни ҳисобга олганда 14 та учрашувда майдонга тушиб, битта гол урди.
Ярим ҳимоячининг Сан-Себастьян клуби билан амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йил ўрталаргача мўлжалланган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.