date

Ўзбекистон қуритилган ўрик экспорти бир йилда 2,4 баробарга ошди

Ўзбекистон қуритилган ўрик экспорти бир йилда 2,4 баробарга ошди

2025 йилнинг январ—ноябр ойларида Ўзбекистондан қуритилган ўрик (курага) экспорти 23,9 минг тоннага етди. Бу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 2,4 баробар кўп, дея маълум қилди Миллий статистика қўмитаси.

Етказиб беришларнинг умумий қиймати 45,8 млн долларни ташкил этди. Энг йирик харидорлар қаторида Хитой (5,5 минг тонна), Қозоғистон (4,6 минг тонна) ва Туркия (4,1 минг тонна) бор.

Шунингдек, Россия 1,8 минг тонна, Украина эса 1,5 минг тонна курага харид қилган. Қолган давлатларга жўнатмалар жами 6,5 минг тоннани ташкил этди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистон қуритилган ўрик экспорти бир йилда 2,4 баробарга ошди