date

Ўзбекистонда инвестициялар ҳажми бир йилда 24 фоизга ошди

Ўзбекистонда инвестициялар ҳажми бир йилда 24 фоизга ошди

2025 йил якунларига кўра, Ўзбекистонда жалб қилинган инвестициялар умумий ҳажми 43,1 млрд долларни ташкил этди. Бу 2024 йил кўрсаткичидан 24 фоиз юқори, дея маълум қилди Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги.

Асосий улуш тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳиссасига тўғри келиб, уларнинг миқдори 38,2 млрд долларга етди. Яна 4,9 млрд доллар халқаро молия институтлари орқали жалб қилинди.

Вазирлик маълумотига кўра, Ўзбекистоннинг инвестиция ҳамкорлари орасида Хитой, Россия, Туркия, Саудия Арабистони ва БАА етакчи ўринларни эгаллади. Бозорга ишонч ортаётганини Volkswagen, Alshaya Group ва Franklin Templeton каби йирик брендларнинг кириб келгани ҳам тасдиқлади.

Шунингдек, Citi молиявий гуруҳи ҳамда Япония Sojitz корпорацияси фаолиятини йўлга қўйди. Бундан ташқари, Cleveland Clinic, Aviagen агросаноат компанияси ва Wilmar ишлаб чиқарувчиси ҳам ўзбек бозорига кириб келди.

Вазирлик оқимнинг кучайишини хорижий бизнес учун шароитлар яхшилангани ва янги лойиҳалар ишга туширилаётгани билан изоҳлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда инвестициялар ҳажми бир йилда 24 фоизга ошди